Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Де ла Фуэнте: «Испания дунёдаги энг яхши ярим ҳимояга эга, буни ҳурмат сақлаган ҳолда айтяпман»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнтедан ушбу Жаҳон чемпионатидаги ярим ҳимоя чизиғини испанлар ғалаба қозонган ЖЧ-2010 мусобақасидаги ярим ҳимоячилар билан солиштиришни сўрашди.

«Булар — иккита буюк ярим ҳимоя чизиғи. Менинг фикримча, ва буни улкан ҳурмат билан айтяпман, ҳозир бизда дунёдаги энг яхши ярим ҳимоя мавжуд. Ҳар бир позиция учун ихтиёримизда юқори даражадаги иккитадан футболчи бор.

Уларни санаб ўтишим мумкин: Родри, Субименди, Фабиан [Руис], Педри, Ольмо, Мерино, Баэна, Гави, жароҳати туфайли қайдномага киритилмаган Фермин ва ҳоказо. Кимнидир унутиб қолдирган бўлсам, хафа бўлиши табиий. Илтимос, хафа бўлишмасин, мен ҳаммани эслайман.

2010 йилдаги ярим ҳимоя ҳам ажойиб эди, бу ҳақиқат. Футбол ўзгармоқда, лекин мен бизни деярли ўша даражага қўйган бўлардим», — деди де ла Фуэнте.

Испания Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалияга қарши майдонга тушади. Учрашув 6 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 18:05, 05.07.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик