«Борнмут» клубининг 22 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скотт фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Скотнинг трансфер нархини билиш мақсадида «Борнмут»га сўров юборишган.
Қайд этилишича, ОАВда «Борнмут» жорий ёзда Скотни қўйиб юборишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, футболчи барибир «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Иккита мустақил манбанинг Конурга маълум қилишича, «гилослар» ярим ҳимоячини «қизил иблислар»га 93,6 миллион евро эвазига сотишга розилик беришган.
Ўтган мавсумда Скотт барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.













