"Тоттенхэм Хотспур"дан Мадриднинг "Реал" клуби аъзосига айланган уэльслик футболчи Гарет Бэйл янги жамоаси сафида илк машғулотларда қатнашди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар берган.
"Реал"нинг навбатдаги ўйини Испания чемпионати 4-тур учрашуви бўлиб, унда мадридликлар "Вильярреал" меҳмони бўлишади. Учрашув 15 сентябрь, Тошкент вақти билан соан 01:00да бошланади.
Дастлабки уч турдан сўнг ҳар иккала жамоа ҳисобида 9тадан очко бор.













