Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Валенсия» ўз ярим ҳимоячиси учун «Барселона»дан 50 миллион евро талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида, шу боис «Валенсия» ярим ҳимоячиси Хави Геррага қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Валенсия» ўз етакчисини арзонга қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар ўртасидаги масала нархи 50 миллион еврони ташкил этмоқда, деб ёзади todomercadoweb.es нашри.

Клубларнинг футболчига бераётган баҳоси ўртасидаги фарқ жуда катта. «Камп Ноу»дагилар хавбек учун 25–30 миллион евро тўлашга тайёр, аммо «Месталья»да бундай таклифларни кўриб чиқишни ҳам исташмаяпти.

Хави Герранинг «Валенсия» билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Якунланган мавсумда Герра Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва олтита самарали узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:43, 06.07.2026.
Ўқилди: 1382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик