Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финали доирасида Мексикага қарши кечган ўйиндаги (3:2) ҳакамлик иши борасида фикр билдиришдан ўзини тийишни афзал кўрди.
Инглизлар бош ҳакамнинг 54-дақиқада Жарелл Куансага тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатгани, шунингдек, 69-дақиқада Ҳарри Кейннинг қўполлиги учун белгиланган пенальти қароридан қаттиқ норози бўлишган эди.
«Мен ҳакам ҳақида гапирмайман, чунки кейинги учрашувда майдонга тушишни хоҳлайман», — дея Беллингемнинг рефери фаолияти ҳақидаги саволга берган жавобини келтиради The Touchline нашри.
Чорак финалда «Уч шерлар» Норвегия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да бўлиб ўтади.













