Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Ювентус» «Бавария»нинг собиқ футболчиси бўйича музокараларни қайта тиклади

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Леон Горецка барибир «Ювентус»га ўтиши мумкин.

«Кекса синьора»нинг 31 ёшли футболчига бўлган қизиқиши ҳақидаги гап-сўзлар ўтган мавсум давомида ҳам юрган эди, бироқ кейинчалик бу миш-мишлар тинчиб қолганди. Sky Sport берган маълумотларга кўра, яқинда «Ювентус» Горецка трансфери бўйича музокараларни қайта бошлаган. Хавбек ўзининг келажаги борасида ҳали якуний қарорга келмаган, аммо Туринга кўчиб ўтиш вариантини мутлақо жозибали деб ҳисобламоқда.

Манбанинг таъкидлашича, германиялик ўйинчи йилига 7 миллион евро маош билан уч йиллик шартнома тузишни хоҳламоқда, шунингдек, у 10 миллион евро миқдорида имзо бонуси (клубга ўтгани учун бериладиган бир марталик тўлов) талаб қиляпти.

Леон Горецка 2018 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унинг мюнхенликлар билан тузган келишуви шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етди.

Киритилди: 12:33, 06.07.2026.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик