Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Ширер: «Тухель Мексика билан ўйинда тўғри ўзгаришларни амалга оширди»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клубининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер BBC Radio 5 эфирида Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 чорак финалига чиққанидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу футболчилар бугун ўз ватанларини шунчаки ажойиб тарзда тақдим этишди. Ҳар бир ўйинчида ишга бўлган муносабат тўғри шаклланган эди. Улар барча тўсиқларни изчиллик билан бартараф эта олишди. Бу ҳам баланд тоғли ҳудуддаги ўйин, ҳам маҳаллий мухлисларнинг кучли босими (энергияси) эди. Улар буларнинг барчасини уддалашди. Бу бошланишидан то якунигача даҳшатли ўйин бўлди.

Учрашув натижаси хавф остида қолган вазиятда мураббий тўғри ўзгаришларни амалга оширди. Захирадан майдонга тушганлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди. Қандай ажойиб тун-а!», — деди Ширер.

ЖЧ-2026 чорак финалида Англия Норвегия билан тўқнаш келади.

Киритилди: 12:37, 06.07.2026.
Ўқилди: 449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик