Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ-2026: Аргентина Мисрга қарши ўйинга француз ҳаками тайинланганидан норози

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашувни ҳакам Франсуа Летексье бошқариб боради, бу эса, тарқалган миш-мишларга кўра, аргентиналикларга умуман ёқмаган.

Журналист Густаво Яррочнинг хабар беришича, «альбиселесте» (оқ-кўклар) лагеридагилар ФИФА бу ўйинни айнан француз ҳакамига топширишга қарор қилганига «ишона олмаяптилар».

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция терма жамоалари 2022 йили Қатарда бўлиб ўтган сўнгги мундиал финалида тўқнаш келишган эди. Ўшанда Лионель Скалони шогирдлари 120 дақиқалик ўйиндаги 3:3 ҳисобидан сўнг, пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритишганди. Бу гал ҳам жамоалар бош соврин учун кечадиган ҳал қилувчи баҳсда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.

Аргентина — Миср учрашуви 7 июль куни бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:56, 06.07.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик