Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Эдерсон учун такрорий тиббий кўрик ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренцо яқин орада «Манчестер Юнайтед»га эҳтимолий трансфери олдидан такрорий тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқларида журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, манкунианликлар 26 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича «Аталанта» билан 45 миллион евро эвазига келишиб бўлган. Футболчи тиббий тестларнинг биринчи қисмидан АҚШда ўтган, бироқ томонлар ўртасида ҳали шартнома имзоланмаган.

Эдерсон жаҳон чемпионатида иштирок этди, у ерда терма жамоа 1/8 финалда Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди ўйинчи шифокорларнинг иккинчи кўригидан ўтиш ва келишувни якунлаш учун Англияга йўл олиши керак бўлади.

Киритилди: 14:52, 06.07.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик