Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ўз расмий сайтида «Ньюкасл»дан италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали трансферини амалга оширганини расман эълон қилди.
/i/l/t/1783332718867717586.jpg)
ОАВ хабарларига кўра, Тоналининг трансфер суммаси бонуслар билан бирга 117 миллион еврони (тахминан 100 миллион фунт) ташкил этди. Шу тариқа, 26 ёшли Сандро «Тоттенхэм» тарихидаги энг қиммат харидга айланди ва лондонликлар билан 6 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг ўзи берган баёнотига кўра, уни «Тоттенхэм» лойиҳаси ҳамда ўз ҳамюрти Роберто Де Дзерби қўл остида тўп суриш имконияти ўзига жалб қилган.
Сандро Тонали 2023 йилнинг ёзидан буён «Ньюкасл Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган мавсумда италиялик ярим ҳимоячи «ҳадслар» сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, у АПЛга Миланнинг «Милан» клубидан 60,8 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.













