«Челси» вингери Педру Нету жорий трансфер ойнасида клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин. Футболчига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Indykaila» нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, футболчи «қизиллар»нинг таклифини диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр. Келаси мавсумда «Ливерпул»да янги мураббий иш бошлайди. Жамоани Андони Ираола бошқарадиган бўлди.
«Челси» ҳам янги мутахассис тайинлашга қарор қилган. Шундай қилиб, энди Лондон жамоасини Хаби Алонсо шуғуллантирмоқда.













