«Лилль» ярим ҳимоячиси Аюб Буадди АПЛнинг топ-клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Марк Брус ёзмоқда.
Ўйинчига «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари даъвогарлик қилмоқда. Бироқ лондонликлар янги ярим ҳимоячини шу ёзнинг ўзидаёқ таркибга қўшиб олишни исташяпти, шу сабабли «Лилл»нинг Буаддини яна бир мавсумга француз клубида ижарада қолдириш ҳақидаги талабига рози бўлишмаяпти. Натижада «Манчестер Сити» футболчи учун асосий даъвогарга айланиб олди.
Аюб Буадди Марокаш терма жамоасига ЖЧ-2026 нинг 1/4 финалига чиқишда ёрдам берди. Шунингдек, хавбек клуб миқёсида ҳам ажойиб мавсумни ўтказди. «Лилль» жамоаси «Лион»ни ортда қолдириб, Лига 1 мусобақасида учинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.













