Кириш Регистрация

«Тоттенхэм»нинг трансфер бозоридаги устувор мақсади маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Бен Жейкобснинг хабар беришича, Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти трансфер бозоридаги навбатдаги бош мақсадни аниқлаб олган. «Шпорлар» «Манчестер Сити» вингери Савиньо билан таркибни кучайтирмоқчи.

Маълумотларга кўра, лондонликлар Сандро Тонали трансферини якунлагач, бор эътиборни бразилиялик ҳужумчига қаратишган. «Тоттенхэм» футболчи билан шахсий шартнома шартлари борасида (йилига тахминан 6 миллион фунт маош билан 5 йиллик битим) келишувга эришган.

Эндиликда клуб «Манчестер Сити» билан музокараларни фаоллаштиришга тайёрланмоқда. Манчестерликлар ўз футболчисини 50-60 миллион фунт стерлинг атрофидаги суммага қўйиб юборишга рози бўлишлари мумкин.

Бразилиялик вингернинг амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, «Transfermarkt» портали унинг айни пайтдаги бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:06, 06.07.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик