Кириш Регистрация

Де ла Фуэнте: «Роналду бизга қарши ўйнамаслигини афзал кўрган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади.

«Мен Роналдуга қойил қолишимни ҳеч қачон яширмаганман. Мен мана шундай характери, амбицияси ва ўзини ривожлантиришга бўлган интилиши кучли бўлган футболчилар ҳамда инсонларнинг мухлисиман. У ўзи яратиб улгурган буюк мерос билан чекланиб қолмасдан, ҳамиша кўпроғига эришишга ҳаракат қилади. Ўйин давомида уни бир сонияга ҳам, бирор бир вазиятда ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Агар хавфли ҳудудда уни назорат қилмай қўйсангиз, у бир лаҳзада ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйиши мумкин. Тўғрисини айтсам, у бизга қарши ўйнамаслигини афзал кўрган бўлардим, аммо ўйлайманки, у майдонга тушади», — дея испаниялик мутахассис матбуот анжуманида 41 ёшли форвард ҳақида гапирди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ЖЧ-2026 доирасида ўтказилган тўртта учрашувда ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 16:44, 06.07.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик