Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Нико Уильямс Португалия билан ўйин олдидан Испания терма жамоаси машғулотларига қайтди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Португалияга қарши кечадиган баҳс олдидан кеча сўнгги машғулотини ўтказди. Куннинг асосий янгилиги вингер Нико Уильямснинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани бўлди.

«Атлетик» клуби футболчиси жамоадошлари билан тенг шароитда ишлади. Бунинг эвазига бош мураббий Луис де ла Фуэнте турнир бошланганидан бери илк бор қайдномадаги барча футболчилар хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Уильямс ҳозирча учрашувни бошланғич таркибда бошлашга тўлиқ тайёр эмас, бироқ у ўйинни захира ўриндиғида бошлаши кутилмоқда.

Шунингдек, бундан олдин соғлиғида муаммоларга дуч келган Виктор Муньос ва Йереми Пино ҳам тўлиқ соғайиб, сафга қайтишган.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 6 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Киритилди: 16:51, 06.07.2026.
Ўқилди: 367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик