Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Толиссо «Лион» билан шартномасини узайтиради

Баҳо:
+ | -

«Лион» ярим ҳимоячиси ва сардори Корентен Толиссо яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда «L'Équipe» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 31 ёшли футболчи клуб раҳбарияти билан битимни яна икки мавсумга узайтириш борасида келишиб олган. Расмий имзоланиш ҳафта бошида кутилмоқда.

Янги келишувнинг асосий шарти футболчининг маоши камайтирилиши бўлади. Сўнгги вақтларда «Лион» молиявий муаммоларга дуч келди, бунинг оқибатида жамоа ҳатто Лига 1 иштирокчилари сафидан четлаштирилиш хавфи остида қолганди. Якунда клубнинг маошлар фонди ва трансфер харажатларига нисбатан қатъий чекловлар жорий этилди.

Ўтган мавсумда Толиссо Франция чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:54, 06.07.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик