Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати доирасида Мексикани уларнинг афсонавий «Ацтека» стадионида мағлуб этишга муваффақ бўлган тарихдаги илк жамоага айланди.
Инглизлар ЖЧ-2026нинг 1/8 финалида мексикаликларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу учрашувга қадар Мексика терма жамоаси мазкур стадионда ўтказилган 10 та ўйиндан иборат ЖЧ баҳсларида умуман мағлубият нималигини билмай келаётган эди.
Умуман олганда, Мексика ўз уйидаги ушбу стадионда 2013 йилдан бери расмий ўйинларда ютқазмаган эди (ўшанда жамоа ЖЧ-2014 саралашида Гондурасга имкониятни бой берган). Бундан ташқари, мексикаликлар ўз ареналарида 1999 йилнинг август ойидан буён илк бор ўз дарвозаларидан 3 та тўп олиб чиқишди (ўшанда улар Бразилияни 4:3 ҳисобида мағлуб этишганди).
Маълумот учун, «Ацтека» стадиони денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган.













