Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

36 ёшли Дейли Бленд "Аякс"га қайтишга яқин турибди — ESPN

Баҳо:
+ | -

36 ёшли ҳимоячи Дейли Блинд катта эҳтимол билан Амстердамнинг «Аякс» клубига қайтади.

Нидерландиялик тажрибали футболчи келаси ҳафтанинг бошида эркин агент мақомида «Аякс» таркибига бориб қўшилади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Кутилишича, Блинд жамоа бош мураббийи Мичел Санчесга ёрдам беради. Футболчи бундан олдин «Жирона» клубида айнан ушбу мутахассис қўл остида тўп сурган эди.

Дейли Блинд «Аякс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У катталар даражасида (асосий жамоада) 2008 йилдан 2014 йилгача ҳамда 2018 йилдан 2023 йилгача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Тажрибали ҳимоячи Амстердам клуби сафида жами 333 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилган. Блинд «Аякс» билан биргаликда етти бор Нидерландия чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида икки мартадан зафар қучган.

Киритилди: 17:29, 06.07.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик