Кириш Регистрация
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон 0-0 Насаф
31/10 17:00 Машъал 0-3 Динамо
31/10 17:30 Челси 2-0 Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте 0-2 Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор 1-0 Андижон
31/10 19:00 Болонья 2-1 Монца
31/10 20:00 Борнмут 2-0 Лидс
31/10 20:00 Брентфорд 2-0 Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити 3-1 Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити 2-2 Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити 0-1 Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано 3-0 Сельта
31/10 22:00 Удинезе 2-5 Рома
31/10 22:30 Бетис 2-1 Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм 2-0 Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив - ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина

Оқ уй ва Трампнинг аралашуви: АҚШ Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилишга қандай эришди?

Баҳо:
+ | -1

АҚШ футбол федерацияси ҳужумчи Фоларин Балогуннинг четлатилиши бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилмоқчи бўлган, деб даъво қилмоқда The New York Post.

«Монако» футболчиси ЖЧ-2026нинг 1/16 финали доирасида Босния ва Герцеговинага қарши кечган баҳсда (2:0) Тарик Мухаремовичнинг тўпиғини босиб олгани учун ВАР (VAR) текширувидан сўнг қизил карточка олган эди. Кейинчалик Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификацияси бир йиллик синов муддати билан тўхтатиб турилди — эндиликда АҚШ терма жамоаси форварди 1/8 финалда Бельгияга қарши ўйинда майдонга туша олади.

Манбанинг хабарига кўра, АҚШ футбол федерацияси бош директори Жей Ти Бэтсон ва бош операцион директори Дэн Хелфрич бошчилигидаги гуруҳ ВАР тизимининг нотўғри қўлланилганини важ қилиб, қарор юзасидан эътироз билдирган. Бу жараён Босния билан ўйиндан сўнг дарҳол ишга туширилган.

Манбанинг таъкидлашича, бу ишга федерация юристлари билан бир қаторда Оқ уй ҳуқуқшунослари ҳам жалб этилган. Ҳатто жараён АҚШ Президенти Дональд Трампгача етиб борган ва у ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан боғланган.

Инфантино Трампга ушбу масала (ўша вақтда ФИФА интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган эди) мустақил комиссия муҳокамасига топширилганини маълум қилган. Якунда Балогуннинг дисквалификацияси тўхтатиб турилди.

Маълумотларга кўра, ФИФА CAS билан тўқнашишдан қочишни истаган, АҚШ томони эса ҳуқуқий жараённи бошлашга тайёр эканини ФИФАга расман билдирган.

Киритилди: 19:28, 06.07.2026.
Ўқилди: 1468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик