Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Наполи» Лукакуни арзимаган пулга сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Наполи»нинг 33 ёшли бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, агар Неаполь клубига футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилинса, уни қўйиб юборади. Айни дамда ҳужумчига Туркиянинг икки гранд клуби — «Фенербахче» ва «Бешиктош» қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Лукаку Италия топ-клубида мавсумига 8 миллион евро маош олади. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Якунланган мавсумда Лукаку барча мусобақаларда бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Ҳужумчи мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Киритилди: 19:37, 06.07.2026.
Ўқилди: 1319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик