Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Англиялик 21 ёшли йигит уй олиш учун йиққан 13 минг долларини бобоси билан Жаҳон чемпионатига бориш учун сарфлади

Баҳо:
+2 | -

21 ёшли Жейкоб Аллмендингер ўз жамғармаларини унутилмас саргузаштга сарфлади — у 80 ёшли бобоси Жефф билан биргаликда Шимолий Америкада ўтказилаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатига йўл олди.

BBC нашрининг ёзишича, Жейкоб Англиянинг Норт Ферриби шаҳрида яшайди. У 16 ёшидан бошлаб уй учун дастлабки бадал пули сифатида тахминан 10 минг фунт стерлинг (13 минг доллардан ортиқ) йиғиб келган. Айнан бобоси унга футболга бўлган муҳаббатни сингдирган, шу боис ЖЧ яқинлашганда у пулни бошқача сарфлашга қарор қилди.

"Танловимдан асло афсусланмадим. Пулни ҳар доим қайта йиғса бўлади, аммо хотиралар абадий қолади", деди Жейкоб.

Инглиз йигити саёҳатдан олинган видеоларни ижтимоий тармоқларда бўлишмоқда. Улар аллақачон биргаликда Нью Йорк, Филаделфия, Атланта ва Маямига ташриф буюришди.

Жейкоб болалигидан бобоси билан футбол томоша қилади, лекин улар ҳеч қачон ЖЧда бўлишмаган. Улар ўз терма жамоаси ва “Ҳалл Сити” клубига мухлислик қилишади.

Аллмендингернинг сўзларига кўра, бувисининг вафотидан кейин футбол улар учун алоҳида аҳамият касб этган.

"Жейкобдек набирам борлиги шунчаки мўъжиза, лекин шуни таъкидлашим керакки, барча набираларим ажойиб", деди Жефф.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:28, 06.07.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик