Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Инфантино Балогун дисквалификацияси бўйича вазиятга изоҳ берди

Баҳо:
+1 | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг вақтинча тўхтатилган дисквалификацияси юзасидан баёнот берди. Бу қарор футболчига 7 июль куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 1/8 финалида Бельгияга қарши баҳсда иштирок этиш имконини беради.

Инфантино ФИФА Интизом қўмитасининг қарори атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдириб, ташкилотнинг суд органлари мустақил фаолият юритишини таъкидлади.

«Фоларин Балогун дисквалификацияси бўйича ФИФА мустақил Интизом қўмитаси қарори юзасидан жамоатчилик фикрлари билан танишдим ва ФИФА бошқарувининг асосий тамойилини яна бир бор таъкидламоқчиман.

ФИФАнинг суд органлари мустақилдир. Улар автоном тарзда ишлайди, ФИФА Интизом кодексига амал қилади ва ҳар бир иш бўйича қарорни амалдаги қоидалар ҳамда аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб қабул қилади. Уларнинг мустақиллиги футболга бўлган ишонч ва унинг яхлитлигини таъминлайди ва бу ҳар доим ҳурмат қилиниши керак.

Ҳа, мен мунтазам равишда жаҳон чемпионатига оид масалаларни АҚШ президенти билан муҳокама қиламан. Бу масала бўйича менга президент Дональд Трамп ҳам қўнғироқ қилди. Шунингдек, турли давлат раҳбарлари, ҳукумат амалдорлари, футбол жамоатчилиги ва бизнес вакиллари ҳам турли мавзуларда мурожаат қилади. Суҳбат давомида мен бу иш ФИФАнинг мустақил суд органлари томонидан кўриб чиқилаётганини ва белгиланган тартибда ваколатли идоралар томонидан ҳал этилишини тушунтирдим. ФИФА тизими айнан шундай ишлайди ва мен ҳар доим шу тамойилга амал қиламан.

Мен Интизом қўмитаси қарорлари эълон қилингач, улар билан танишаман. Баъзан улар мени ҳайратга солади. Баъзан рози бўламан, баъзан эса йўқ.

Аммо мен ҳар доим ушбу қарорлар ва уларни қабул қилувчи мустақил органларнинг автономиясини ҳурмат қиламан. Қарор бизга ёқадими ёки йўқми — бу муҳим эмас. Мустақил институтлар ва қонун устуворлигига ҳурмат мусобақаларимиз шаффофлиги ҳамда ФИФА нуфузини ҳимоя қилади», — деди Инфантино.

Унинг сўзларини журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида келтирди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:39, 06.07.2026.
Ўқилди: 1820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик