Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Агуэро Неймарни ЖЧ-2026дан кейин қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро ЖЧ-2026да Бразилия мусобақани тарк этганидан кейин Неймарни қўллаб-қувватлади.

Агуэронинг айтишича, у 1/8 финалда Норвегияга қарши учрашувда Неймарнинг гол урганидан самимий хурсанд бўлган. Бу икки терма жамоа ўртасидаги азалий рақобатга қарамай шундай бўлган.

«Ҳа, мен ҳам хурсанд бўлдим. Неймарнинг гол урганидан қувондим. Ростини айтсам, у фаолияти давомида қилган ишлари ва эришган ютуқларини ҳисобга олсак, бундай футболчиларнинг майдонга тушиб, ўзини кўрсатиши ҳамиша ёқимли.

Албатта, Неймарнинг бизга нисбатан доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани ҳам бунда муҳим ўрин тутди. У ҳар доим хотиржам ва барчага ҳурмат билан муносабат қиларди. Биз 2019 йилги Америка кубоги ярим финалида Бразилияга ютқазганимиздан кейин ҳам у ҳар биримиз олдимизга келиб саломлашган эди. Ўзи финалда мағлуб бўлганидан кейин ҳам худди шундай йўл тутди. У ҳақиқатан ҳам ажойиб инсон», — деди Агуэро.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Норвегияга қарши учрашувда ягона голини пенальтидан урди. Бироқ Бразилия 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати билан хайрлашди.

Финал ҳуштагидан сўнг 34 ёшли ҳужумчи Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:13, 06.07.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик