Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

«Реал»нинг Ла Лигадаги биринчи учрашуви ЖЧ-2026 кейинроққа сурилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг янги мавсумини бошқа жамоаларга нисбатан кечроқ бошлайди.

Ла Лига раҳбарияти «қаймоқранглилар»нинг «Реал Сосьедад»га қарши биринчи тур учрашувини кўчиришга розилик берди. Мазкур баҳс аввал янги мавсумнинг илк ўйин ҳафталигида — 14–15 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бундай қарор ЖЧ-2026 муносабати билан қабул қилинди. Испания футболчилари касаба уюшмаси мундиалнинг сўнгги босқичларида иштирок этадиган футболчиларга клубларига қайтишдан аввал мажбурий дам олиш муддати берилишини талаб қилди.

Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг маълум қилишича, ҳар бир футболчи жаҳон чемпионатидаги охирги учрашувидан кейин камида уч ҳафта дам олади. Шундан сўнг уларга янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун яна уч ҳафта вақт берилади.

Шу сабабли Ла Лиганинг биринчи тури бир нечта саналарга бўлиб ўтказилади. «Реал» — «Реал Сосьедад» учрашуви эса иккинчи ва учинчи турлар оралиғида бўлиб ўтади.

Бу қарорга мадридликлар сафидаги бир нечта футболчи ҳали ҳам ЖЧ-2026да иштирок этаётгани ҳам таъсир кўрсатди. Улар орасида Килиан Мбаппе, Орельен Тчуамени, Браҳим Диас ва турнирнинг ҳал қилувчи босқичигача етиб бориши мумкин бўлган бошқа футболчилар ҳам бор.

Шу тариқа, «Реал»нинг Ла Лига янги мавсумидаги биринчи учрашуви, эҳтимол, 22–23 август кунлари «Эспаньол» майдонида бўлиб ўтадиган баҳс бўлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:20, 06.07.2026.
Ўқилди: 2553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик