Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Сёрлот: «Энди ҳар қандай жамоани мағлуб эта олишимизни тушуниб етдик»

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Сёрлот ўз жамоасининг ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олгани ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир ўзимизга бўлган ишончимиз шу даражада юқорики, ҳар қандай жамоани мағлуб эта олишимизни тушуниб турибмиз. Бу жуда ажойиб, фантастик туйғу. Ўйин давомида вақти-вақти билан Бразилия терма жамоасидан устунроқ ҳаракат қилдик. Энди биз чорак финалдамиз, у ерда майдонда бор кучимизни беришимиз керак, барибир йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ», — дея Сорлотнинг сўзларини келтирди ФИФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, норвегияликлар Франция, Сенегал ва Ироқ терма жамоалари жой олган гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашган, шундан сўнг плей-оффнинг дастлабки босқичида Кот-д’Ивуарни (2:1), иккинчи раундда (1/8 финалда) эса Бразилия терма жамоасини (2:1) мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишди.

Киритилди: 01:02, 07.07.2026.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик