Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ-2026: Трамп ҳам ёрдам беролмади. Бельгия йирик ҳисобда АҚШни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Баҳо:
+1 | -

2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган АҚШ ҳамда Бельгия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда европаликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Сиэтл шаҳридаги “Lumen Field” стадионида бўлиб ўтган учрашув белгияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ Шарл Де Кетеларе ҳисобни очди. 31-дақиқада Малик Тиллман мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ, орадан кўп ўтмай, 33-дақиқада Де Кетеларе ўзининг иккинчи голини уриб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Биринчи тайм 1:2 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам устунликни қўлдан бой бермаган Бельгия миллий жамоаси сафида Ҳанс Ванакен 57-дақиқада учинчи голни урган бўлса, учрашувга қўшиб берилган вақтда (90+3-дақиқа) Ромелу Лукаку якуний нуқтани қўйди. Эътиборлиси, АҚШ президенти Дональд Трампнинг илтимосига кўра дисквалификацияси бекор қилинган ва матбуотда катта шов-шувларга сабаб бўлган америкалик ҳужумчи Фоларин Балогун асосий таркибда майдонга тушган бўлса-да, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Учрашувда дубль қайд этган Шарл Де Кетеларе 8.5 балл билан энг яхши ўйинчи деб топилди.

Плей-офф тўрига кўра, чорак финалга йўлланма олган Бельгия миллий жамоаси энди 1/8 финалда Португалияни мусобақадан чиқариб юборган Испанияга қарши тўқнаш келади. Мазкур чорак финал учрашуви 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунингдек, мезбонлардан бири бўлган АҚШ учун мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Жаҳон чемпионати-2026. 1/8 финал
АҚШ — Бельгия 1:4
Голлар: 0:1 — Шарл Де Кетеларе (9), 1:1 — Малик Тиллман (31), 1:2 — Шарл Де Кетеларе (33), 1:3 — Ҳанс Ванакен (57), 1:4 — Ромелу Лукаку (90+3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:02, 07.07.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик