Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Харри Кейн жаҳон чемпионатларида Лионель Месси рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн жаҳон чемпионатлари тарихида пенальтиларни (ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидан ташқари) энг кўп аниқ амалга оширган футболчига айланди.

ЖЧ-2026да англиялик ҳужумчи мундиаллардаги фаолияти давомида олтинчи пенальтини голга айлантирди ва шу тариқа Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессига тегишли рекордни ортда қолдирди.

Айни вақтда Кейн ҳисобида жаҳон чемпионатларида 7 та уринишдан 6 та аниқ пенальти (86 фоиз) мавжуд.

Рейтингнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган:

- Харри Кейн — 6/7 (86%);
- Лионель Месси — 4/7 (57%);
- Криштиану Роналду — 4/5 (80%);
- Эйсебио — 4/4 (100%);
- Габриэль Батистута — 4/4 (100%).

Кейн ўзининг навбатдаги пенальти голини ЖЧ-2026 1/8 финалида Мексикага қарши баҳсда урди. У 60-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Якунда Англия драматик кечган учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Кейн Англия терма жамоаси билан мундиалдаги иштирокини давом эттираётгани сабабли ушбу рекордни янада яхшилаш имкониятига эга.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:06, 07.07.2026.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик