Кириш Регистрация

ЖЧ-2026: Чорак финалнинг тўртта жуфтлигидан учтаси аллақачон маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси АҚШ устидан йирик (4:1) ҳисобда ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. «Қизил иблислар» Шарль де Кетеларенинг дубли, шунингдек, Ханс Ванакен ва Ромелу Лукакунинг биттадан киритган голлари эвазига турнирнинг сўнгги мезбонини мусобақадан чиқариб юборишди. Чорак финалда Руди Гарсия жамоаси Испания терма жамоаси билан тўқнаш келади. Испанлар учрашув сўнгида Микель Мерино томонидан киритилган гол эвазига Португалияни минимал (1:0) ҳисобда мағлуб этган эди.

Ҳозирда чорак финалнинг тўртта жуфтлигидан учтаси аниқ бўлиб улгурган:

  • Франция – Марокаш (9 июль, Тошкент вақти билан соат 23:00)

  • Испания – Бельгия (10 июль, Тошкент вақти билан 11 июлга ўтар кечаси соат 00:00)

  • Норвегия – Англия (12 июля, Тошкент вақти билан соат 02:00)

1/4 финалнинг сўнгги учрашувида эса бўлажак Аргентина — Миср ва Швейцария — Колумбия баҳслари ғолиблари ўзаро куч синашади.

Киритилди: 09:20, 07.07.2026.
Ўқилди: 2015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4545]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4230]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3067]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2676]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2646]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2528]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2378]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2255]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2234]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2201]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик