«Ал-Ҳилол» клубининг португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселу яқин вақт ичида «Барселона»га ўтиши мумкин.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 ни тарк этганидан сўнг, Канселунинг «Барселона»га трансфери тезлашиши мумкин. Томонлар икки йиллик шартнома борасида деярли келишиб олишган, фақат айрим деталларни ҳал қилиш қолган.
Канселу «Барселона»да ўйнашни хоҳлайди ва «Ал-Ҳилол»га қайтиш ниятида эмас. Футболчи «кўк-анорранглилар» сафига қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози экани алоҳида таъкидланмоқда. Каталонияликлар Канселу трансферини якунлаши билан бор эътиборларини марказий ҳужумчи сотиб олишга қаратадилар.













