Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Балеба «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтишни хоҳлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» ўтган ёзда ҳам футболчини сотиб олмоқчи бўлишган, бироқ «чайкалар»нинг юқори молиявий талаблари туфайли келишувдан воз кечишган эди. Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячининг позициясидан хабардор, аммо айни дамда унинг трансферини кўриб чиқмаяпти. Қайд этилишича, клуб фақат бошқа футболчилар бўйича келишувлар амалга ошмай қолган тақдирдагина ушбу вариантга қайтиши мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Балеба барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 35 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

22 ёшли камерунлик футболчининг «Брайтон» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари ўйинчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:26, 07.07.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик