Кириш Регистрация

Скалони Аргентинанинг ЖЧ-2026 1/8 финал учрашуви учун режаси ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашув бугун бўлиб ўтади, баҳснинг бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:00 да чалинади.

Ўйин олдидан «альбиселесте» устози Лионель Скалони журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

«Биз футболчилар билан Миср терма жамоаси ҳақида бир нечта суҳбатлар ўтказдик. Гап ушбу жамоага қандай қаршилик кўрсатиш ҳақида борди. Биз ўзимизни янги томонлама кўрсатишимизга тўғри келади, чунки бу бошқача рақиб, аммо ўз принципларимиздан воз кеча олмаслигимизни ҳам биламиз. Ўзлигимизча қолишимиз керак.

Вазифамиз — рақибнинг қарши ҳужумларидан қочиш ва ўтган ўйиндаги сценарий такрорланишига йўл қўймасликдир. Кабо-Верде терма жамоаси тезкор ҳужумларда бизга жуда кўп муаммо туғдирди. Биз тўпга эгалик қилган ҳолда ҳимояланишни афзал кўрамиз ва бундан кейин ҳам айнан шундай йўл тутишни режалаштиряпмиз», — дея Скалонининг сўзларидан иқтибос келтиради AlbicelesteTalk.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина қўшимча бўлимларда Кабо-Вердени 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Ғалаба голи 111-дақиқада киритилган.

Киритилди: 18:02, 07.07.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик