«Бавария» Арийон Ибраҳимович билан амалдаги шартнома узайтирилганини эълон қилди.
20 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган янги келишув 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ибраҳимович кейинги мавсумда асосий жамоа таркибига киритилади.
Ибраҳимович 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида «Ҳайденҳайм» клубида ўтказди. Бундеслиганинг 32 та учрашувида Арийон 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













