Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Арбелоа «Фулхэм» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа инглиз клуби билан имзоланган уч йиллик шартнома ҳақида фикр билдирди.

«Лондоннинг энг қадимги клуби бўлмиш «Фулхэм»да ушбу янги босқични бошлаш мен учун катта шараф. Мен улкан масъулиятни ҳис қиляпман ва менга билдирилган ишонч учун чуқур миннатдорман. «Фулхэм» мухлислари билан биргаликда «Крейвен Коттедж»даги муҳитни ҳис қилишни ва келаси ҳафта футболчилар билан мавсумолди тайёргарликни бошлашни интиқлик билан кутяпман. Ишонаманки, бизни биргаликда ажойиб саёҳат кутиб турибди», — дея инглиз клуби расмий сайти Арбелоанинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Арбелоа 13 январдан бери «Реал Мадрид»ни бошқариб келаётган эди ва 2025/26 йилги мавсум якунида клубни тарк этди.

«Фулхэм» 2025/26 йилги мавсумда 52 очко тўплаб, турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаган эди. 2 июнь куни Лондон клуби Марку Силва бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилганди.

Киритилди: 09:27, 08.07.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик