Кириш Регистрация

Кафу Неймарнинг Бразилия терма жамоасидаги сўнгги ўйини ҳақида: «У футболда буюк мерос қолдирмоқда»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси афсонаси Кафу миллий жамоанинг ЖЧ-2026 турниридан чиқиб кетганига муносабат билдирди.

Турнирнинг 1/8 финалида бразилияликлар Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади. Бразилия — доимо ҳурмат қилинадиган жамоа, биз жаҳон чемпионларимиз, аммо бу турнирда буюклик кўрсата олмадик — бу факт. Терма жамоа биз умид қилгандан кўра ёмонроқ иштирок этди. Лекин мен доим айтаман: даврлар бошланади, даврлар тугайди ва Бразилия терма жамоасининг 2030 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик цикли айнан ҳозирдан бошланади», — дея Кафунинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail.

У, шунингдек, миллий терма жамоадаги фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказган Неймарга ҳурмат бажо келтирди.

«Улкан юлдузлар, спортда ва ҳаётда муваффақиятга эришган инсонлар кун келиб кетишади. Ўғиллар ота, оталар бобо, боболар эса катта бобо бўлишади... Авлодлар алмашинуви шундай. Неймар футболда буюк мерос қолдирмоқда. У катта футболчи сифатида кетмоқда ва биз уни соғиниб қоламиз», — деб қўшимча қилди Кафу.

Киритилди: 10:56, 08.07.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик