14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган “Динамо” - "Сўғдиёна” учрашувига Жиззахдан ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришга кўплаб мухлислар бориши кутилмоқда. Агар Жиззах ва Самарқанд шаҳарлари оралиғидаги масофа унча узоқмаслигини инобатга оладиган бўлсак, 14 сентябрь куни Самарқандда кўплаб жиззахлик мухлисларни кўришимиз мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 18-туридан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 17:00да бошланиши белгиланган. Бу икки жамоа турнир жадвалида хавфли зонадан узоқлашишга ҳаракат қилиши, олий лигада қолиш вазифасини уддалаш учун майдонга чиқишларини инобатга олсак, учрашув анча қизиқарли курашларга бой бўлишини тахмин қилиш мумкин.