Кириш Регистрация

Хамес Родригес Колумбия терма жамоаси рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Хамес Родригес Колумбия терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланди. ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Швейцарияга қарши учрашув (0:0, пенальтилар бўйича — 3:4) у учун миллий жамоа либосидаги 131-баҳс бўлди.

34 ёшли колумбиялик футболчи бу кўрсаткич бўйича дарвозабон Давид Оспинанинг рекордини такрорлади. Таъкидлаш жоизки, голкипер Колумбия терма жамоасида 2007 йилдан буён, Хамес эса 2011 йилдан бери тўп суриб келади. Шу билан бирга, айни дамда ҳар икки футболчи ҳам эркин агент мақомида бўлиб туришибди, чунки уларнинг клублари билан шартномалари якунига етган.

Колумбия терма жамоаси сафидаги 131 та ўйинда Хамес 31 та гол урди ва 43 та голли узатмани амалга оширди. 2014 йилда у 6 та гол билан жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Киритилди: 11:07, 08.07.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик