Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Мисрга қарши ўйин (3:2) якунларини сарҳисоб қилди.
"Тўғрисини айтсам, кейинги босқичга чиққанимиздан, айниқса, бунга қандай тарзда эришганимиздан жуда бахтлиман. Ҳисоб 0:2 бўлганидан кейин вазият анча мураккаблашди. Ўйинни ўз фойдамизга буриб кета олганимиздан ақл бовар қилмас ҳиссиётларни туйяпман. Бизга яна жуда қийин бўлди, лекин бу — жаҳон чемпионати. Бу ерда барча ўйинлар шундай ўтади. Ҳамма жамоаларнинг даражаси деярли тенг. Мен жуда бахтлиман.
0:2 ҳисобидан кейин вазиятни ўнглаш умуман осон эмас... Лекин, доим айтганимдек, бу жамоа ҳеч қачон тушкунликка тушмайди ва охиригача курашади. Бахтимизга, Кути (Кристиан Ромеро) тезкор гол урди, бизда ҳали вақт бор эди ва ғалабани асосий вақтнинг ўзидаёқ илиб кета олдик. Бугун бу жамоанинг қилган иши — ҳақиқий жиннилик. Мен жуда бахтлиман ва мухлисларимиз ушбу турнирдан завқ олишда давом этаётганларидан хурсандман. Умид қиламанки, уларни бундан кейин ҳам қувонтиришда давом этамиз", — дея Мессининг сўзларини TyC Sports нашри келтиради.













