Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Аклиушнинг «ПСЖ»га эҳтимолий трансфер суммаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Монако»нинг қанот ҳужумчиси Магнес Аклиуш «Пари Сен-Жермен»га ўтишга яқин турибди. Аввалроқ Франция чемпиони футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинганди.

RMC Sport нашрининг таъкидлашича, айни пайтда клублар ўзаро музокара олиб бормоқда. «Монако» жиддий ён беришлар қилиш ниятида эмас. Келишув «ПСЖ»га 50 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Аклиуш — «Монако» тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда 24 ёшли француз барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва ўз ҳисобига 11 та голли узатма ёзиб қўйди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Аклиушнинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:19, 08.07.2026.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик