Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия яқин орада «Бетис»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Самуэль Сильва хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, футболчининг ўзи «Бетис»га қўйиб юборишларини сўраганидан кейин, сўнгги соатларда томонлар музокараларда сезиларли даражада олдинга силжишган. Ҳозирда келишувнинг якуний деталлари муҳокама қилинаётгани айтилмоқда.
Фран Гарсия — «Реал» тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда 26 ёшли испан футболчиси барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Гарсиянинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари ҳимоячининг трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.













