Англия миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Марк Гехи Жаҳон чемпионати-2026 чорак финалида Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
«Бу қизиқ бўлади. Эрлинг ҳозирда жуда ажойиб спорт формасида. Бу жиддий чақирув, таниш чеҳраларни кўриш жуда ёқимли. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз», - дея ҳимоячининг сўзларини келтиради The Sun нашри.
Таъкидлаш жоизки, Холанд ушбу мундиалда ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйишга улгурди.
Англия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якшанба, 12 июль куни бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 02:00да чалинади.













