Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Фалькао: «Футболимиз ялқовларни рағбатлантиришда давом этолмайди»

Баҳо:
+ | -

Колумбия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Радамель Фалькао Жаҳон чемпионати-2026нинг 1/8 финалида миллий жамоанинг Швейцарияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берганидан сўнг (асосий ва қўшимча вақт — 0:0, пенальтилар бўйича — 4:3) мамлакат футболи тузилмасини кескин танқид қилди. Форвард ички турнирларда рақобатнинг йўқлигини бундай натижаларнинг бош сабаби деб атади.

«Бизда бўлган имкониятлар учун аламли — улардан фойдалана олмадик. Бу босқичда бундай даражадаги рақиб хатоларни кечирмайди, айнан 11 метрлик зарбалар, худди аввал ҳам кўп марта бўлганидек, жамоамизнинг қанотларини қирқиб ташлади. Биз албатта футболда — клубларда ҳам, терма жамоада ҳам бунинг устида ишлашимиз керак.

Аммо бундай давом этиши мумкин эмас: бизда С дивизионининг йўқлиги — шармандалик, футболда рақобатнинг йўқлиги, ўртамиёналик ва ялқовлик рағбатлантирилаётгани — шармандалик. Клублар С дивизионига тушиб кетмасликларини билгани учун сармоя киритишмаяпти. Примера даражасидаги бюджетга эга жамоалар футболчиларга сариқ чақа тўлашмоқда, бу эса фақат битта нарсани — охирги ўринни эгаллашса ҳам ҳеч нарса бўлмаслигини биладиган футболчиларнинг ўзларида ўртамиёналикни келтириб чиқаради. Бизнинг футболимиз ялқовларни ва ўртамиёналикни рағбатлантиришда давом этолмайди», — дея Фалькао сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Фалькао Колумбия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (36 та гол).

Киритилди: 15:39, 08.07.2026.
Ўқилди: 1181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик