«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Душан Влахович «Барселона» сафига қўшилишни истамоқда. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 26 ёшли сербиялик ҳужумчи «Барселона»дан таклиф олиш умидида музокараларда танаффус эълон қилди. Футболчининг аллақачон Туркиянинг «Бешиктош» клуби билан варианти бор, аммо у каталонияликлар клубини танламоқда. Шу билан бирга, Влахович Англия Премьер-лигасидан келадиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёрлиги ва ҳатто маош борасида ён беришга рози эканлиги таъкидланмоқда.
Влахович «Ювентус»да 2022 йилдан 2026 йилгача тўп сурган. Бу вақт ичида у барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 168 та учрашувда майдонга тушиб, 68 та гол урган ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган.













