Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Рэшфорд янги мавсумни «Манчестер Юнайтед»да бошлайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клубда қолади. Бу ҳақда журналист Жейми Жексон хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Рэшфорд янги мавсумни «Манчестер Юнайтед»да бошлайди ва Майкл Кэррик қўл остида ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорднинг ўзи «Барселона»да қолишни истаганди, бироқ каталонияликлар клуби ижара муддати якунлангач, уни сотиб олишдан бош тортди.

Рэшфорд — «қизил иблислар» тарбияланувчиси. У умумий ҳисобда асосий жамоа таркибида 426 та ўйин ўтказиб, 138 та гол урган ва 79 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:20, 08.07.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик