Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Мессининг фаолияти давомида ЖЧ плей-офф босқичларида урган голлари 7 тани, Роналдуда эса — 1 тани ташкил этади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида Миср терма жамоасига қарши кечган баҳсда (3:2) гол урди.

39 ёшли футболчи 83-дақиқада ўйиндан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. Бу гол ўйин давомида ҳисобда ортда қолаётган лотин америкаликларга ҳисобни тенглаштириш имконини берди.

Бундан ташқари, мисрликлар дарвозасига киритилган гол Месси учун жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги 7-гол бўлди. У мундиаллар тарихида кетма-кет 6 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.

Аргентина ғалаба қозонган 2022 йилги Қатардаги турнирда Месси плей-оффда 5 та гол урган: у 1/8 финалда Австралия (2:1), чорак финалда Нидерландия (2:2, пенальтилар бўйича 4:3) ва ярим финалда Хорватия (3:0)га қарши кечган ўйинларда биттадан, финалда эса Францияга (3:3, 4:2 пенальтилар бўйича) қарши ўйинда дубль қайд этганди.

ЖЧ-2026да Месси бунгача 1/16 финалда Кабо-Верде (3:2) дарвозасини ишғол қилган эди.

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдуда эса ЖЧ плей-оффларида битта гол бор — у ЖЧ-2026 1/16 финалида Хорватияга (2:1) қарши кечган баҳсда пенальтидан гол урганди. Португалияликлар 1/8 финалда Испанияга (0:1) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.

Месси ва Роналду 2006 йилдан бошлаб 6 та жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Иккала футболчи ҳам узоқ вақт давомида дунёнинг энг яхши футболчиси мақоми учун асосий рақиблар ҳисобланган. Аргентиналик футболчи 8 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган, португалияликда эса бундай совринлар сони 5 тани ташкил этади.

Киритилди: 17:29, 08.07.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик