Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Европарламент Трамп билан боғлиқ жанжал туфайли Инфантинога нисбатан текширув ўтказади

Баҳо:
+2 | -

ESPN хабарига кўра, Европарламент ФИФА президенти Жанни Инфантинога нисбатан ЖЧ-2026 вақтида АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан бўлган мулоқотлари сабабли текширув ўтказмоқчи.

Аввалроқ АҚШ президенти Инфантинога қўнғироқ қилиб, жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси футболчисига берилган қизил карточкани бекор қилишни сўрагани маълум бўлган эди. ФИФА чиндан ҳам четлатишни бекор қилди, бироқ ташкилотнинг баёнотига кўра, бу Трампнинг қўнғироғи билан боғлиқ эмас.

Таъкидланишича, ФИФА этика қўмитасига АҚШ ўйинчисига берилган қизил карточканинг бекор қилиниши ҳолати юзасидан 30 дан ортиқ норозилик хати ва шикоятлар юборилган. Европарламентда «Инфантино ва ФИФА Трамп маъмуриятининг талабларига бўйсунаётгани» ҳисобланмоқда.

Текширув доирасида Трампнинг ФИФА президентига қилган қўнғироғи қизил карточкани бекор қилиш қарорига ҳақиқатан ҳам таъсир қилганми ёки йўқлиги аниқланади.

Киритилди: 18:51, 08.07.2026.
Ўқилди: 1349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик