Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Челси" "Спортинг"нинг ёш иқтидорини таништирди

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг "Спортинг" академияси яна соатдек аниқ ишлаб, клубга миллионлаб даромад келтиришда давом этмоқда. Лондоннинг "Челси" клуби 19 ёшли ҳужумчи Жеовани Кенданинг трансферини расман эълон қилди. Футболчи билан саккиз йиллик шартнома имзоланди, трансфер суммаси эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Кенда Португалия футболининг икки гранд клуби тизимида таҳсил олган. У 2017–2019 йилларда "Бенфика" академиясида бўлган, шундан сўнг қўшни "Спортинг" академиясига ўтган. 2024 йилда Жеовани Лиссабон гранди сафида дебют қилди ва шу вақтга қадар ушбу клуб либосида жами 50 дан ортиқ ўйин ўтказди.

Кенда Португалиянинг асосий терма жамоасига ҳали чақирилмаган бўлса-да, унинг ҳисобида Португалиянинг U17 ва U21 терма жамоаларида жами бир неча ўнлаб учрашувлар мавжуд.

Янги мавсумдан бошлаб Хаби Алонсо "кўклар"нинг бош мураббийи сифатида иш бошлайди.

Киритилди: 23:23, 08.07.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик