Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Расман: "Тоттенхэм" ҳимоячини "Фиорентина"га ижарага берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Раду Дрэгушин "Фиорентина" сафига ўтди. Руминиялик футболчи "бинафшаранглилар" таркибида кейинги сотиб олиш мажбурияти билан ижара асосида ўйнайди.

Дрэгушин "Тоттенхэм"да икки ярим йил фаолият юритди. У ўтган йили "шпорлар" билан Европа Лигасида зафар қучган эди. Руминиялик ҳимоячи барча турнирларда жами 48 та учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, Дрэгушин Руминия терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланади. У ўз мамлакати шарафини 30 та ўйинда ҳимоя қилган.

"Бинафшаранглилар" ўтган мавсум якунида Италия чемпионатида А Сериядан тушиб кетиш хавфидан қутулиб қолишга муваффақ бўлди. Флоренция клуби 42 очко тўплаб, якуний жадвалда 14-ўринни эгаллади.

Киритилди: 23:28, 08.07.2026.
Ўқилди: 921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик