МЛС 29 июль куни Шарлоттда (Шимолий Каролина) бўлиб ўтадиган «Юлдузлар ўйини» иштирокчилари таркибини эълон қилди. Ушбу жамоага Мексиканинг «Лига МХ» вакиллари рақиблик қилади.
Таркибга 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари бўлган 13 нафар футболчи, жумладан, «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси киритилди. Шунингдек, «Ванкувер» ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ва «Лос-Анжелес» ҳужумчиси Сон Хён Мин ҳам чақирилди.
Умуман олганда, МЛС Юлдузлар ўйинига 15 та миллат вакиллари чақирилган бўлиб, АҚШ энг кўп — 10 нафар футболчи билан тақдим этилган.
29 июль кунги ўйин учун МЛС Юлдузлар терма жамоаси таркиби
Дарвозабонлар: Максим Крепо («Орландо»; мураббий танлови), Мэтт Фриз («Нью-Йорк Сити»; мураббий танлови), Брайан Шваке («Нэшвилл»; овоз бериш натижаларига кўра).
Ҳимоячилар: Макс Арфстен («Коламбус»; мураббий танлови), Лукас Херрингтон («Колорадо»; мураббий танлови), Ричи Ларья («Торонто»; комиссионер танлови), Энтони Марканич («Миннесота»; овоз бериш натижаларига кўра), Мбекезели Мбокази («Чикаго»; овоз бериш натижаларига кўра), Стивен Морейра («Коламбус»; мураббий танлови), Дэниел Мьюни («Сан-Хосе»; мураббий танлови), Энди Нахар («Нэшвилл»; овоз бериш натижаларига кўра), Джексон Рейген («Сиэтл»; мураббий танлови), Тим Рим («Шарлотт»; овоз бериш натижаларига кўра).
Ярим ҳимоячилар: Себастьян Берхальтер («Ванкувер»; овоз бериш натижаларига кўра), Пеп Бьель («Шарлотт»; мураббий танлови), Родриго Де Пауль («Интер Майами»; мураббий танлови), Эвандер («Цинциннати»; мураббий танлови), Карлес Хиль («Нью-Инглэнд»; мураббий танлови), Завьер Гозо («Солт-Лейк»; овоз бериш натижаларига кўра), Хань Мухтар («Нэшвилл»; овоз бериш натижаларига кўра), Томас Мюллер («Ванкувер»; мураббий танлови), Эшли Уэствуд («Шарлотт»; мураббий танлови).
Ҳужумчилар: Уго Кёйперс («Чикаго»; овоз бериш натижаларига кўра), Андерс Дрейер («Сан-Диего»; мураббий танлови), Джулиан Холл («Нью-Йорк Ред Буллз»; комиссионер танлови), Сон Хён Мин («Лос-Анжелес»; овоз бериш натижаларига кўра), Лионель Месси («Интер Майами»; овоз бериш натижаларига кўра), Петар Муса («Даллас»; мураббий танлови), Сэм Серридж («Нэшвилл»; мураббий танлови).













