Кириш Регистрация

Манба: Неймар фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг, «Сантос» ҳужумчиси Неймар профессионал фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Бразилиянинг UOL нашри.

ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши кечган мағлубиятдан (1:2) сўнг, Неймар миллий терма жамоадан кетаётганини эълон қилганди. Манбага кўра, ҳозирда 34 ёшли бразилиялик футболчи оиласи билан таътилда бўлиб, ўз келажаги ҳақида ўйлаб кўрмоқчи.

Таъкидланишича, ҳатто Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ҳам, яқинларининг сўзларига кўра, Неймар футбол оламидан чарчаганини билдирган ва дўстларига Бразилия терма жамоасида ўтказган 15 йил давомида етарлича эътирофга сазовор бўлмаганидан шикоят қилган.

Неймарнинг «Сантос» билан шартномаси 2026 йилнинг декабригача мўлжалланган.

Аввалроқ, ҳужумчи «Сантос» билан музокаралар ўтказиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, чунки клуб ҳали унинг қайтиш санасини белгиламаган.

Киритилди: 09:03, 09.07.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик