Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Тчуамени «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди ва «Реал» билан янги шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени клуб билан янги шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчи ОАВларда хабар қилинганидек, «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин бўлмаган. Бунга футболчининг юқори маоши ва «Реал»нинг уни қўйиб юборишни истамагани сабаб бўлган.

Тчуаменининг янги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган бўлади. Амалдаги келишув эса 2028 йилда ўз ниҳоясига етади.

Тчуамени 2022 йилнинг ёзидан буён «Реал» сафида тўп тепади. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:23, 09.07.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик